1

Тошкентда оғир атлетика бўйича мусобақа бошланди

СПОРТ 11.12.2014, 15:32
Тошкентда оғир атлетика бўйича мусобақа бошланди

Бугун пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари спорт коллежида Юрий Арутунянц хотирасига бағишланган анъанавий Республика мусобақаси бошланди. Унда деярли барча вилоятлардан 120 нафардан зиёд атлетлар иштирок этишяпти. Бу ҳақда olamsport.com хабар беради.

Республика мусобақасида 1998 йил ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар супачага чиқишмоқда. Мусобақа ғолиблари 10 та вазн тоифасида аниқланади. Энг кичик вазн 42, энг юқориси 94 килгораммни ташкил этади.

Республика турнири ғолиб ва совриндорлари шанба куни аниқланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1