Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусига кўра, жорий йилнинг 26 август куни Самарқандда “Моддий ва номоддий маданий меросни сақлаш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш стратегиялари” халқаро конференцияси ўтказилади.
Буйирик анжуманЮНЕСКО,Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациси (ЎзЭОАВМА), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасиилм-фан тарихида илк марта ўтказилади.
Конференциянинг мақсад ва вазифалари ЮНЕСКОнинг моддий маданий меросни асраш ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича принципларини илгари суриш,замонавий босқичда турли мамлакатларда тарихий-маданий меросни сақлаш ва тарғиб қилиш тажрибаларини ўрганиш, тарихий-маданий меросни сақлаш тизимини такомиллаштириш,тарихий маданий меросни консервация ва реставрация қилишда янги стратегиялар ва технологияларни жорий қилиш,маданий меросни ўрганиш, сақлаш ва улардан фойдаланишда инновацион рақамли технологияларни жорий қилиш, ушбу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларини белгилашдан иборат.
Конференция ишида ЮНЕСКО бош директори О.Азуле,Бутунжаҳон маданий мероси қўмитаси аъзолари, қатор мамлакатларнинг маданият вазирлари,ИКОМОС экспертлари,олимлар, Марказий Осиё тарихий-маданий мероси тадқиқотчилари, реставраторлар, хорижий мамлакатлар музейларининиг таниқли директорларива бошқалар иштирок этадилар.
Бундан ташқари, қатнашчиларнинг муҳим сегментиниIT-компаниялар, маданият ва туризм йўналишидаги давлат органларивакилари, маданий меросни сақлашда АКТдан фойдаланиш бўйичахалқаро экспертлар ташкил этади.Шунингдек, давлат бошқарув органлари раҳбарлари, таълим тизими вакиллари, халқаро таҳлилчилар таклиф этилади.
Конференция ялпи мажлис, шуниндек,маданий мерос ва шаҳарсозлик,жаҳон меросини сақлашда ҳуқуқий ва бошқарув механизмлари, таълим тизимида маданий меросни сақлашда АКТдан фойдаланиш бўйича шўъба сессияларини ўз ичига олади:
Халқаро конференция якунлари бўйича Декларация қабул қилинади.
Конференция доирасида Ўзбекистонда биринчи маротаба йирик ҳажмли акция – мерос ҳафталиги ўтказилади.






