Бу мамлакат фан ва техника соҳасида тарихий воқеа сифатида эътироф этилмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Парвоз Бенгал кўрфазидаги Шрихарикот фазовий марказида амалга оширилди. Ракета Ер орбитасига бортида махсус модул бўлган "Чандраян-2" автоматик космик станцияни олиб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра станция Ойнинг жанубий қутбига муваффақиятли қўнгандан сўнг икки ҳафта мобайнида ушбу ҳудудда тадқиқот ишларини олиб боради.
Махсус қурилма Ой тупроғининг геологик таркибини ўрганиш учун намуналар тўплайди. Аҳамиятли томони Ойнинг ушбу қисмига шу вақтга қадар биронта ҳам Ердан учирилган космик қурилма қўнмаган. Мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, Ҳиндистон АҚШ, Россия ва Хитойдан кейин Ойга қўнишни уддалаган тўртинчи мамлакатга айланади. Ушбу миссияга 140 млн. АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланган.






