АсосийJamiyat

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг «Фориш» полигони бўйлаб тунги саёҳат (Фото)

'Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг «Фориш» полигони бўйлаб тунги саёҳат (Фото)'ning rasmi

Бу йил Ўзбекистон биринчи маротаба ўз ҳудудида бутун жаҳон бўйлаб оммалашиб бораётган Халқаро армия ўйинларини ўтказишга ҳозирлик кўраяпти.


Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” тоғ полигони “АрМИ-2019” доирасида ўтказиладиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақаси иштирокчиларини кутиб олмоқда.

Халқаро мусобақани ўтказиш учун яратилган замонавий ва қулай шарт-шароитлардан ташқари полигонда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари диққатга сазовор кўргазмалари билан йиғилган.

12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри мамлакатимиз меҳмонларига миллий анъана ва удумлари, асрлар давомида сақланиб келинаётган тарихий меросларимизни намойиш қилмоқда. Шунингдек, меҳмонлар бу ерда миллий сувенир буюмларини харид қилиши учун ҳам имконият мавжуд.

Ҳар оқшом Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан мусобақа қатнашчилари учун маҳаллий ва ҳарбий эстрада гуруҳлари иштирокида концерт дастурлари уюштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, V Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг очилиш маросими 4 август куни бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Бошқа янгиликлар