Калифорниянинг Гилрое шаҳрида ташкил этилган Gilroy Garlic фестивалда отишма рўй берди. Оқибатда эса уч киши ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, номаълум шахс Gilroy Garlic фестивали бўлиб ўтаётган ҳудудга бостириб кириб, тартибсиз равишда ўқ узишни бошлаган. Натижада фестивалга ташриф буюрган одамлар орасида ваҳима кўтарилиб тартибсизликлар келиб чиққан. Бунинг оқибатида 60 киши жабрланди, 15 нафарга яқин киши жароҳатланди. Отишма оқибатида эса 3 нафар шахс ҳалок бўлди.
Полиция хабарига кўра, отишмани содир этган шахс воқеа жойида зарарсизлантирилган. Унинг шахси тўғрисидаги маълумотлар ҳозирча эълон қилинмади. Мазкур ҳолат юзасидан тергов- суриштирув ишлари давом этмоқда. Gilroy Garlic — бу АҚШ да ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинувчи озиқ- овқат фестивалидир. Унда дунёнинг турли бурчақларидан ташриф буюрган сайёҳлар иштирок этишади.






