АсосийDunyo

Россия сув тошқинлари ва ёнғин исканжасида (Видео)

'Россия сув тошқинлари ва ёнғин исканжасида (Видео)'ning rasmi

Иркутск областида сув тошқинларининг иккинчи тўлқини кузатилмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Тинимсиз ёғингарчилик ортидан ҳудуддаги дарёларда сув сатҳи кўтарилиб бормоқда. Сешанба куни Тулун шаҳридан оқиб ўтувчи Ия дарёсида сув сатҳи хатарли кўрсаткич – 11 метрдан ортиққа кўтарилиб кетди. Бу сафарги тошқинлардан 20 та аҳоли пункти азият чекмоқда. Синоптиклар эса вазият янада ёмонлашиши ҳақида огоҳлантиришмоқда. Амур, Зея ва Бурея дарёлариинг қирғоқларидан тошиб чиқиши натижасида Амур областининг 7 та туманидаги аҳоли масканлари бутунлай сув остида қолди.

ФВВ қутқарувчилари хавфли ҳудудлардан икки мингдан ортиқ кишини эвакуация қилди. Сув тошқинлари кузатилаётган бир вақтда Сибир ва унга қўшни ҳудудларда йирик ўрмон ёнғинлари рўй бермоқда. Маҳаллий аҳоли ҳукуматдан алангани бартараф этишда фаол чоралар кўришни талаб этмоқда. Ҳозирда 2,7 млн гектар майдон аланга ичида қолган. Ўрмон ёнғинлари туфайли Сибир ва Узоқ Шарқ ўлкасининг катта ҳудудини қуюқ тутун қамраб олди. Экспертлар бу йилги ёнғинларни глобал миқёсдаги муаммо сифатида эътироф этишмоқда.


Бошқа янгиликлар