АсосийDunyo

АҚШ ва Хитой: Савдо урушидан кейин навбат валюта урушигами? (Видео)

'АҚШ ва Хитой: Савдо урушидан кейин навбат валюта урушигами? (Видео) 'ning rasmi

АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий кескинлик ортиб бораётган бир пайтда Дональд Трамп юан курси долларга нисбатан 2008 йилги минимум кўрсаткичга тушиб кетиши ортидан Пекинни валюта манипуляциясини амалга ошираётганликда айблаб чиқди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

АҚШ президенти бу ҳақда ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди. "Хитой ўз миллий валютаси курсини деярли тарихий минимумга қадар туширди. Бу эса валюта манипуляциясидир. Федерал резерв, эшитяпсизми? Бу жиддий қонунбузарликдир", дея ёзув қолдирди Дональд Трамп.

Мазкур ҳолатга фикр билдирган Хитой халқ банки раҳбари И Ган эса Пекин ўзининг миллий валютасини савдо можаролари каби халқаро низоларда восита сифатида ишлатмаслигини таъкидлаб ўтди. Сўнгги маротаба Қўшма Штатлар Хитойни валюта манипуляциясида Бил Клинтон маъмурияти даврида 1994 йилда айблаб чиққан эди. Мазкур жараёнлар дунё фонд биржаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Экспертларнинг фикрича, бу икки давлат ўртасида нафақат савдо можароси кескинлашиб бораётганини балки молиявий таранглик ҳам кучаётганини англатади.


Бошқа янгиликлар