Tolo News телеканали хабарига кўра, Афғонистон пойтахтида рўй берган портлаш натижасида 18 киши ҳалок бўлди, яна юздан ортиқ киши эса яраланди.
Худкуш террорчи шаҳар ғарбида жойлашган полиция маҳкамаси олдида автомобилда ўзини портлатиб юборган. Портлаш тонгги тиғиз пайт кўчада одамлар гавжум бўлганда рўй бериши оқибатида яраланганлар сони кўпчиликни ташкил этган. Жабрланганлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлиги айтилмоқда. Терррорчилик учун жавобгарликни “Толибон” гуруҳи ўз зиммасига олди.