1

Миллий терма жамоа Дубайдаги иккинчи йиғинга 26 нафар футболчи билан боради

СПОРТ 16.12.2014, 10:07
Миллий терма жамоа Дубайдаги иккинчи йиғинга 26 нафар футболчи билан боради

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17-29 декабрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғинда жами 26 нафар футболчи билан иштирок этади.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Дубай шаҳрида ташкил этилган илк йиғин билан таққослаганда, 4та ўзгартиришни амалга оширган. Дастлабки йиғинда иштирок этган 4 нафар футболчи - Камолиддин Мурзоев, Азиз Ибрагимов, Шавкат Саломов ва Александр Мерзляковлар терма жамоанинг навбатдаги йиғинида иштирок этишмайди. Улар ўрнига, хорижда тўп сураётган легионерлар - Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов ва Баҳодир Насимовлар терма йиғинига қўшиладилар.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабрь кунигача давом этадиган навбатдаги йиғин давомида Ўзбекистон терма жамоаси Иордания (21 декабрь) ва Ироқ (25 ва 28 декабрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

17-29 декабрь кунлари БААдаги йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
1. Игнатий Нестеров («Локомотив»)
2. Элдор Суюнов («Насаф»)
3. Акбар Тўраев («Бунёдкор»)

Ҳимоячилар
4. Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
5. Егор Кримец («Пахтакор»)
6. Бобур Йўлдошев («Локомотив»)
7. Шавкат Муллажонов («Локомотив»)
8. Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор»)
9. Виталий Денисов ("Локомотив" Москва, Россия)
10. Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай», Хитой)

Ярим ҳимоячилар
11. Темур Кападзе («Актобе», Қозоғистон)
12. Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)
13. Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
14. Фаррух Сайфиев («Насаф»)
15. Лутфулла Тўраев («Локомотив»)
16. Шуҳрат Муҳаммадиев («Насаф»)
17. Одил Аҳмедов ("Краснодар", Россия)
18. Жасур Ҳасанов («Локомотив»)
19. Санжар Турсунов ("Ворскла", Украина)
20. Сервер Жепаров («Сеонгнам», Ж.Корея)
21. Азиз Ҳайдаров ("Аш Шабоб", БАА)
22. Сардор Рашидов («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар
23. Игорь Сергеев («Пахтакор»)
24. Наврўз Олимов («Қизилқум»)
25. Воҳид Шодиев («Бунёдкор»)
26. Баҳодир Насимов ("Падидеҳ" Эрон).

Манба: www.the-uff.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1