АсосийJinoyat

Қарздор ота 37 ойлик алимент ўрнига уйини боласига расмийлаштириб берди

'Қарздор ота 37 ойлик алимент ўрнига уйини  боласига расмийлаштириб берди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Б.Салиевдан даъвогар Л.Торениязованинг фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Лекин, суд қарори 2016 йил чиққан бўлса-да, қарздор ота томонидан ҳозирги кунгача бир тийин ҳам алимент пули тўланмаган.

Нега дейсизми? Гап шундаки, қарздор ота аллақачон уйини бериб бўлган эди. Бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, 3 нафар фарзандининг та]миноти учун алиментдан қарзи ўтган 37 ой учун 36 881 563 сўмни ташкил этганлиги хақида огоҳлантириш хатини олганида астойдил ҳайрон қолди.

Шундан кейин, Бюро давлат ижрочиларининг бевосита саъй-ҳаракатлари ҳамда қарздор отанинг собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишуви натижасида ота Нукус шаҳри 24-кичик туманида жойлашган уйини боласининг номига расмийлаштириб берди.

    Бошқа янгиликлар