Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги сайёр суд қарорига кўра оталик бурчини унутган шахс ўн беш суткалик маъмурий қамоқга тортилди.
Сайёр судда аниқланишича, туманнинг Қўғаликўл маҳалласида яшовчи Қодиров Сардорали фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суднинг 2018 йил 21 февралдаги қарорига кўра бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши кўрсатиб ўтилган. Лекин масъулиятсиз отабу мажбуриятга панжа орасидан қараб, тўловни вақтида амалга оширмай келади. Жорий йилнинг 1 август ҳолатига қарздорлик 6.158.267сўмга бориб етди. Бир неча бор Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочиларининг огоҳлантиришига қарамай қарздорлик бартараф этилмади. Натижада фуқарога нисбатан суд ўн беш суткалик маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.