1

Энг кулгили дисквалификациялар

СПОРТ 18.12.2014, 16:37
Энг кулгили дисквалификациялар

Барчага аён вазият,   атлетнинг қонида допинг борлиги  аниқланиши ёки қоидалар бузилганида спортнинг энг ёвуз қонунларидан бири - дисквалификация ишга тушади. Лекин, баъзида футболчиларни ўйиндан ва мураббийларни эса - ишидан ақл бовар қилмайдиган сабабларга кўра  мосуво   қилинганига ҳам гувоҳ бўламиз...

Кийимсиз югурганлиги учун олтин медалдан маҳрум қилинсин!
Машҳур франциялик енгил атлетикачи иккита Олимипиада ва бир нечта Европа чемпионатлари совриндори Махиддин Бенаббад 2014-йилги кўҳна қитъа чемпионатида танасини кўз-кўз қилганлиги, яъни – стриптиз учун дисквалификация қилинган.
Спортчи, 3000 метрлик  масофада тўсиқлараро югуришда рақиблардан анча илгарилаб кетгач, рақамли кийимини ечиб тишлаб олиб, мухлисларга ўз мушакларини намойиш қилади. Бу қилиқ томошабинларга қай даражада ёққанлигини билмадик-ку, лекин ҳакамлар Бенаббадни спортга ҳос бўлмаган ҳаракати учун олтин медалдан қуруқ қўйишган.
 За добрату.jpeg
Яхшилик қилиб балога қолган атлет
 Сочи Олимпиадасидан сўнг немис бобслейчиси Мануэл Махат билан юз берган  ҳодиса эса, бутун жаҳонни ҳайрон қолдирди. Спортчи Швейцариядан келтирилган бобслейга тақиладиган спорт анжомини россиялик Александр Зубковга беради ва рус спортчиси иккита “олтин” медални қўлга киритади
Бу ёрдамни ўз термасига нисбатан нотўғри ҳолат деб тушунган Германия бобслей Федерацияси Махатни 5000 минг евро жаримага тортиб, бир йилга дисквалификация қилган.Лекин,  спортчи қўлини ювиб қўлтиққа артмасдан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб ютиб чиқади. Энди у Германия Чанғи-бобслей иттифоқининг ёшлар жамоасида фаолият юритяпти.
пяний.jpeg
Автомобилни маст ҳолда ҳайдагани учун
 Афсонавий сузиш устаси 18 бора Олимпиада ва 26 бор жаҳон чемпиони бўлган америкалик Майкл Фелпсни ҳали бери ҳеч ким  доғда қолдира олмаса керак дейилар эди. Аммо, уни фақат сузиш ҳавзасидагина қувиб етиб бўлмас экан, катта йўлда эса бемалол...
Американинг Мэриленд штати полицияси спортчини ўз Range Roverида мингга қўйиб кетаётганида ушлаб олишиб, трубкага пуфлатишади. Шунда, қонун ҳимоячилари 29 ёшли спортчининг қонида алкогол миқдори рисоладагидан икки баробар ортиқ эканлигини аниқлашган.
Энди, олимпиа рекордчисини дисквалификация ва олти ҳафталик даволаниш курслари кутиб турибди. Майкл 2015-йили Қозонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳам боролмайдиган кўринади.   
 Қизиғи, Фелпс 2009- йили марихуана чекканлиги сабаб уч ойга мусобақалардан четлаштирилган эди. Ўз соғлигига эътибор бермайдиган кишини шунча медалларни қўлга киритигани эса, ҳайрон қоладиган ҳолат.
 
Рақибингни тишлама!
Бу мақолада ўзининг антиқа қилиқлари билан машҳур Луис Суаресга жой ажратмай иложи йўқ. Бразилиядаги жаҳон биринчилигида спортчи яна ўзини тутиб тура олмай Италия ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини тишлаб олди. Яна дейишимизни сабаби бундай ҳолат Суарес фаолияти давомида учинчи бор содир бўляпти. Шундан келиб чиқиб,  ФИФА интизом қўмитаси спортчига ҳос бўлмаган ҳаракат қилган  ҳужумчини  тўққиз ой давомида миллий терма жамоада тўп сурмасликка дисквалификация, яна тўрт ой мобайнида футболга яқин келмаслик ва 100 минг швейцария франки миқдоридаги жаримага тортди.  
 
 eecefa38f4ef652370b0f8ab14309e55.jpeg
Ич кийим рекламаси оқибати
Спортчилар жуда кўп ҳолларда таъқиқланган реклама учун жазоланадилар.  Дания термаси Никлас Бендтнер бу қоидани тан олмайдиганлардан. УЕФА футболчини Евро-2012 мусобақасидаги Португалияга қарши ўйинда ирланд букмекерлик идораси   Paddy Power тимсоли туширилган ич кийим – трусигини намойиш қилганлиги учун бир ўйинга дисквалификация қилиб, 100 минг еврога жаримага тортган.

manba: sports.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1