1

Осиё Кубоги-2015. Гуруҳ ўйинларининг вақти

СПОРТ 18.12.2014, 18:14
Осиё Кубоги-2015. Гуруҳ ўйинларининг вақти

Маълумки, 2015 йилнинг 9-31 январь кунлари Австралияда футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси ўтказилади. Ўн олтинчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада 16 терма жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради, дея хабар бермоқда arena.uz. 

“Осиё кубоги-2015” гуруҳ баҳслари 9 январь куни “А” гуруҳи вакиллари Австралия ва Қувайт терма жамоалари учрашуви билан бошланади (ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади). Мусобақа финали 31 январь куни Сидней шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкентда 14:00 бўлади) бошланади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий веб сайти. 

“В” гуруҳидан ўрин эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси 1-тур учрашувида КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин 10 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади. 

Қуйида, гуруҳ ўйинларининг вақти (Тошкент вақти билан) кўрсатилган: 

1-тур "A" гуруҳи 
9 январь 
14:00 - Австралия - Қувайт 
10 январь 
10:00 - Жанубий Корея - Уммон 

"B" гуруҳи 
10 январь 
12:00 - ЎЗБЕКИСТОН - КХДР 
13:00 - Саудия Арабистони - Хитой 

"C" гуруҳи 
11 январь 
12:00 - БАА - Қатар 
14:00 - Эрон - Баҳрайн 

"D" гуруҳи 
12 январь 
12:00 - Япония - Фаластин 
14:00 - Иордания - Ироқ 

2-тур "A" гуруҳи 
13 январь 
12:00 - Қувайт - Жанубий Корея 
14:00 - Уммон - Австралия 

"B" гуруҳи 
14 январь 
12:00 - КХДР - Саудия Арабистони 
13:00 - Хитой - ЎЗБЕКИСТОН 

"C" гуруҳи 
15 январь 
12:00 - Баҳрайн - БАА
14:00 - Қатар - Эрон 

"D" гуруҳи 
16 январь 
12:00 - Фаластин - Иордания 
13:00 - Ироқ - Япония 

3-тур "A" гуруҳи 
17 январь 
14:00 - Австралия - Жанубий Корея 
14:00 - Уммон - Қувайт 

"B" гуруҳи 
18 январь 
14:00 - Хитой - КХДР 
14:00 - ЎЗБЕКИСТОН - Саудия Арабистони 

"C" гуруҳи 
19 январь 
14:00 - Эрон - БАА 
14:00 - Қатар - Баҳрайн 

"D" гуруҳи 
20 январь 
14:00 - Ироқ - Фаластин 
14:00 - Япония - Иордания

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1