1

Қорақалпоғистонда яширин уланиш фош қилинди

ЖИНОЯТ 11.09.2019, 09:40
Қорақалпоғистонда яширин уланиш фош қилинди

Мажбурий ижро бюроси Хўжайли тумани бўлимининг тезкор ходимлари томонидан тумандаги истеъмолчилар томонидан “электр энергиясидан фойдаланиш тартиби”га риоя қилиш аҳволи юзасидан назорат тадбири ўтказилди.

Ўтказилган текширишда тумандаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро И.Примбетов ўз уйининг томи шифери остидан, кранштейн орқали электр ҳисоблагич бориб турган кабелга, яъни умумий фойдаланиш электр тармоғига яширин равишда, ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб олиб, уйининг ошхонасига кўз билан англанмайдиган, яширин йўл билан девор орасидан тортилган кабель орқали розетка улаб, уйдагимаиший техникаларданфойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Аниқланишича, фуқаро бу қилмиши оқибатида таъминотчи корхона манфаатларига жами 26 млн. 280 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Ҳозирда фуқаро И.Примбетовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича судга юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1