Кармана туманлараро иқтисодий суди қарорига асосан қарздор - Навоий вилоятидаги қурилиш ишлари билан шуғулланувчи йирик корхона ҳисобидан “Зарафшон овози” МЧЖга қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд эди.
Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочилари ижро ҳаракатлари жараёнида, “Зарафшон овози” МЧЖ фойдасига 81 млн. 800минг сўмлик қарзи ундириб беришди. Бу ҳолат юртимиз келажаги учун фидокорона хизмат қилаётган тадбиркорнинг фаолиятига, албатта ўз ижобий таъсирини кўрсатади.






