АсосийJinoyat

Ғишт цехидаги қинғирлик аниқланди

'Ғишт цехидаги қинғирлик аниқланди'ning rasmi

Ҳеч ким билмайди қабилида иш юритиш кишининг ўзига доимо ортиқча ташвиш келтириши тайин. Чунки "кўза кунида синади". Қаҳрамонимиз К. Акрамов ҳам яхши ниятлар биланхом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, маҳалладошларининг оғирини енгил қилиб юрганди. Бизнеси орқасидан даромад топиб, рўзғорига ҳам барака киргани рост. Аммо у даромадини янада ошириш учун қинғир йўлни танлаб, ўз номига доғ туширди.

Мажбурий ижро бюросининг Мирзаобод туман бўлими томонидан Йўлдошобод маҳалласида жойлашган ғишт тайёрлаш цехида энергия ресурсларидан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилди.

Аниқланишича, корхона директори К.Акрамов цехдаги электр ҳисоблагични рўйхатдан ўтказмай, таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан фаолият олиб борган. Хом ғишт ишлаб чиқариш цехида мавжуд 1 дона 55 квт.ли, 1 дона 17 квт.ли, 2 дона ҳар бири 2 квт.ли ,1 дона 7,5 квт.ли ва 1 дона 5 квт.ли двигателлардан ноқонуний фойдаланганлиги аникланган.

Туман электр таьминоти корхонасининг қайтаҳисобига кўра, ушбу корхона томонидан 36 млн. 639 минг 000 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар