Ўзбекистон республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 19 сентябрь куни Парижда ўтказилган “Янгиланаётган Ўзбекистон: нодир маданий ташаббуслар” халқаро медиа ивенти яна бир маротаба Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш францияликларда катта қизиқиш уйғотганлигини исботлади.
Ивентда яқин икки йил ичида Парижда ва Франциянинг бошқа жойларида ўтказилиши кўзда тутилган янги истиқболли ва қизиқарли лойиҳалар тақдим этилди. Луврнинг Наполеон залида намойиш қилиниши режалаштирилган Ўзбекистон маданий мероси кўргазмаситурли давр тарихининг буюк дурдона асарларини кўрсатиш имкониятини беради. Бундан ташқари, доктор Марк Тутан томонидан таклиф этилган Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига, Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларида сақланаётган Абу Али ибн Сино қўлёзмаларига (лойиҳа куратори "Авецинна-Франция" француз Ассосиацияси Президенти Марк Боннель), Марказий Осиё қадимий картографиясига тегишли лойиҳага (лойиҳа куратори ENS-CNRSархеологик тадқиқотлар маркази тадқиқотчиси, доктор Светлана Горшенина) бағишланган халқаро анжуманлар ўтказилиши ҳам режага киритилган. Мазкур лойиҳаларнинг барчаси мамлакатингиз тарихий меросинини оммалаштиришда катта аҳамиятга эга.
Медиа ивент қадимий Ўзбекистон ҳудудида яратилган энг ноёб факсимиллар, шу билан бирга Фредерик Бопертюи-Брессан раҳбарлик қилувчи Темурийлар Ассосиацияси фаолияти ҳақида ҳам муҳим маълумотларни беради.
Фирдавс Абдухолиқовнинг дунёда ягона бўлган мазкур афсонавий лойиҳасини тадбир иштирокчилари бўлган спикерлар, кўплаб меҳмонлар юқори баҳолашди ва уни муваффақиятли амалга оширишда ўз ҳиссаларини аяшмади. Лойиҳанинг қанчалик муҳим аҳамият касб этишини Ўзбекистон ҳукуматиҳамда ЮНЕСКО томонидан қўллаб-қувватланаётганидан ҳам билиш мумкин. Ўз навбатида барча илмий ҳамжамиятлар бу лойиҳада иштирок этишга, уни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришмоқда.