1

Амир Темурнинг дунё хирожига тенг жавоҳири

МОЗИЙДАН САДО 28.09.2019, 13:23
Амир Темурнинг дунё хирожига тенг жавоҳири

Бугун дунёнинг турли ҳудудларида ўзбек халқига тегишли бўлган ноёб бойликлар, бебаҳо хазиналар, моддий ва маънавий мерос намуналари сақланмоқда.

Шулардан бири Буюк Британияда сақланаётган, бир пайтлар Соҳибқирон Амир Темурга тегишли бўлган қимматбаҳо тош “Темур ёқути” дир. 361 карат (72 грамм) вазнга эга бўлган бу тош кўпчилик мутахассисларнинг айтишича аслида ёқут эмас, балки лаъл (жавоҳир) саналади. У ўз даврида жуда юқори нархларга баҳолангани учун ўрта асрларда “Хирожи олам”, яъни дунёнинг хирожига тенг тош деб ҳам номланган.

Ҳар бир қимматбаҳо тошнинг ўзига яраша тарихи бор. “Темур ёқути” ҳам асрлар давомида турли талотўпларга, ҳатто қонли қирғинларга сабабчи бўлиб келган. Жавоҳирда турли даврларда моҳир заргар ва хаттотлар томонидан ўйиб ёзилган олти ҳукмдор (Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Шоҳ Аббос, Жаҳонгир, Шоҳ Жаҳон, Аҳмадшоҳ) номини учратиш мумкин бўлса-да, аслида у ўнлаб сулолалар ва ҳукмлорларнинг қўлида сақланиб келган. У ҳақида турли афсона ва ривоятлар ҳам тўқилган.

Маълумотларга кўра, Афғонистон тахти вориси Шужоулмулк бу ёқут билан бирга Лаҳор рожаси Ранжит Сингх ҳузурига боради. Рожа бир умр Шужоулмулкни ўз ҳимоясига олиш эвазига ёқутни қўлга киритади. 1849 йилда Лаҳор инглизлар томонидан эгаллангач ёқут Лондонга жўнатилади. 1853 йилда“Темур ёқути” Қиролича Виктория учун махсус ясалганзебигардонга безак сифатида ўрнатилган. Айни пайтда “Темур ёқути” Букингем саройидаги “Ҳиндистон хонаси”да сақланади.

Мазкур қимматбаҳо жавоҳир тарихи билан тез орада Даракчи” газетаси саҳифаларида батафсил танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1