Фарғонадажорий йилнинг декабр ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларини ёритишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Фарғона вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 17 та халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 567 та сайлов округи ҳамда бир минг қирқ саккизта участка сайлов комиссияси тузилади. Айни кунларда бўлажак сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Давра суҳбатида мамлакатимизда сайлов компаниясига старт берилгани, эндиликда оммавий ахборот воситаларининг олдида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалари тургани қайд этилди. Шунингдек, сайлов олди тарғибот ишларида холисликни таъминлаш, ҳар бир партиянинг фаолиятини ёритишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида фикр алмашилди. Сайловнинг юқори даражада ўтишида журналистларнинг фаоллиги муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳаётий фикрлар билан тушунтирилди.
Фотима ЎКТАМОВА






