1

“Сергелидаги янги қурилган уйнинг 1кв.м нархи қанча?”

САВОЛ-ЖАВОБ 04.10.2019, 16:40
“Сергелидаги янги қурилган уйнинг 1кв.м нархи қанча?”

— Сергели тумани 8-қурилиш участкаси 11 уй 10 хонадонни Юнусобод тумани хокимиятига бириктирилган. Ушбу олган уйимнинг 1кв.м нархи қанча? Даслабки шартнома тузилаётган экан Юнусобод тумани ушбу шартномани қачон олади? Уй қачон фойдаланишга топширилади?

Тошкент шаҳри, Маликов Фозил

Ушбу саволга “Ўзшаҳар қурилиш инвест” МЧЖ ойдинлик киритди.

— Сергели тумани 8-қурилиш участкасидаги 11-уйнинг бир метр квадратини нархи 3 980 000 дансўмдан ошмаслигини маълум қиламиз. Юнусобод туман ҳокимлиги томонидан бириктирилган аҳоли рўйхати тавсия қилинмаганлиги сабабли, дастлабки шартнома тузиш имконияти бўлмаяпти. Агарда қўлингизда бириктириш бўйича туман комиссиясининг қарор нусхаси бўлса, Сергелидаги компания Штабига бориб, дастлабки шартномани тузишингиз мумкин бўлади. Қурилиш ишлари октябрь ойи охирида якунланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1