АсосийSiyosat

Тўйларни мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий комиссияларнинг вазифаси нималардан иборат?

'Тўйларни мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий комиссияларнинг вазифаси нималардан иборат?'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашларининг қўшма қарорига биноан ишлаб чиқилган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низомда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси ва ҳудудий комиссияларининг вазифалари ҳам аниқлаб қўйилди.

Ҳужжатга кўра, ушбу комиссияларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ø тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этади, шунингдек, бу борада мониторингни амалга ошириш;

  • кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқариш;
  • тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боради ҳамда ўрнатилган тартибга риоя этмаган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилган ҳолда жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш.

    Бошқа янгиликлар