АсосийSiyosat

ОИВ қарши курашиш учун 57,911,290,000 млрд сўм ва 9,912,200 млн АҚШ доллари талаб этилмоқда

'ОИВ қарши курашиш учун 57,911,290,000 млрд сўм ва 9,912,200 млн АҚШ доллари талаб этилмоқда'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

         Муҳокамалар порталида Соғлиқни сақлаш вазири ушбу қарорни қабул қилишга нималар сабаб бўлаётганини тушунтириб берган. Маълум қилинишича, ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлашуви ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг таъминланиши яхшиланиб борилишига қарамасдан, 2030 йилга бориб ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун “90-90-90” тамойилига мувофиқ тадбирларни амалга ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. 

Айни пайтда тизимда бир қатор муаммолар ўз ечимини кутмоқда. 

  • ОИТСга қарши кураш марказларининг туман даражасида тузилмаси мавжуд эмас. Бу ҳолат ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни тўлиқ амалга ошириш ва мувофиқлаштириш имконини бермайди.
  • Лабораторияларда ҳар йили ўлчов асбоб-ускуналарини Давлат стандартлаш марказида метрологик кўрикдан ўтказиш зарурати мавжуд бўлиб, вилоятларда бундай курикларни ташкил этиш учун имкониятлар яратилмаган.19 та туманлараро лабораториялар капитал таъмирлашга муҳтож.
  • ОИТСга қарши кураш марказлари хизматида бўлган автотранспортлар талабларига жавоб бермайди. 
  • Аҳолининг, айниқса қишлоқ аҳолисининг ОИВ инфекцияси бўйича хабардорлигини ва касаллик юқишини олдини олиш бўйича ҳушёрлигини оширишмақсадида Интернет тармоғида ОИВ инфекцияси масалалари бўйича махсус ахборот порталини яратиш зарур.
  • ОИТСга қарши кураш марказлари поликлиникалари ОИВ инфекцияли беморларда кўп учрайдиган ички аъзолар касалликларини аниқлашга мўлжалланган УТТ, эндоскоп, бронхоскоп, данцитометр, ЭКГ диагностик аппаратлари билан таъминланмаган.
  • Чет давлатга чиқиб кетаётган ва қайтган меҳнат мигрантлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда ОИВ инфекция билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари самарасини янада ошириш талаб этилади.

Ушбу Қарорнинг қабул қилиниши орқали эришиладиган натижалар ҳам порталда батафсил ёзилган. Қарор лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2020-2022 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Давлат дастурини тасдиқлаш назарда тутилган. Давлат дастуридаги тадбирларни бажарилиши учун жами 57,911,290,000 млрд сўм ва 9,912,200 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Ҳаражатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар  маблағлари, бажарувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

    Бошқа янгиликлар