АсосийDunyo

Туркия ҳарбий кучлари Сурия шимолида ҳарбий операция бошлаш арафасида турибди (Видео)

'Туркия ҳарбий кучлари Сурия шимолида ҳарбий операция бошлаш арафасида турибди (Видео)'ning rasmi

АҚШ Сурия шимолидаги ҳудудлардан ўз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Яқин вақт орасида Туркия ушбу ҳудудда курд қуролли коалициясига  қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошламоқчи. Курд қуролли коалицияси ИШИД террорчиларига қарши фаол кураш олиб борган. Ҳатто АҚШ курдларга қурол-яроғ етказиб турган. Бироқ расмий Анқара айни дамда уларни Туркия миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда ва чегара олди ҳудудларини ушбу кучлардан тозалаш ниятида эканлигини маълум қилди. “Биз ҳарбий операцияга тайёргарлик жараёнини якунладик ва барча буйруқлар берилди. Ҳужумни бугун ёки эртага бошлаймиз. Ушбу операцияда армиянинг қуруқликдаги ва ҳарбий-ҳаво кучлари иштирок этади”,-  дея таъкидлади мамлакат президенти Ражеб Тойиб Эрдоған. 

Маълумотларга кўра, АҚШ Сурия шимолидаги Тель-Абъяд ва Рас-эль-Айн аҳоли пунктларидаги кузатув постларини тўлтқ эвакуация қилган. Рейтер маълумотларига кўра, Пентагон курд кучларини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган. Курдлар эса АҚШнинг ушбу ҳаракатини аввалги эришилган келишувларнинг қўпол равишда бузилиши сифатида баҳолаган. Улар шунингдек Туркия ҳужум бошлаган тақдирда оммавий уруш ҳаракатларини олиб бориш билан таҳдид қилди. Айрим кузатувчилар Туркиянинг Сурия шимолига бостириб кириши минтақадаги вазиятни беқарорлаштириши ва ҳаттоки ИШИДнинг қайта тикланишига олиб келиши мумикнлигидан хавфсирашмоқда. Сабаби айнан курдлар сўнгги йилларда террорчилик гуруҳларининг ҳужумларига қарши муваффақиятли равишда кураш олиб борган.     

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар