1

Янги йил учун маҳсус: “Совға” салати

СУҒДИЁНА 30.12.2014, 14:21
Янги йил учун маҳсус: “Совға” салати

Керакли маҳсулотлар: 200 гр. консерваланган сельд балиғи, 2 дона қайнатилган картошка, 2 дона қайнатилган сабзи, 100 гр. пишлоқ, 3 дона тухум, таъбга кўра туз, майонез, безак учун кўкат ва сабзавотлар.

Тайёрланиши: картошка, сабзи ва тухумни алоҳида идишларда қайнатиб, совутамиз. Картошкани катта тишли қирғичдан чиқариб, лаганга терамиз. Озгина туз сепиб, майонез суртамиз.балиқни санчқи ёрдамида эзиб, картошканинг устидан терамиз. Унинг устидан эса қирғичдан чиқарилган тухум оқини сепамиз. Сўнг яна туз ва майонез суртамиз. Сабзини ҳам шу тарзда сепиб устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепилади. Сўнг яна майонезга мурожаат қиламиз. Энг сўнгида эса тухум сариғини майда тишли қирғичдан чиқарамиз ва барчасининг устидан сепамиз. Ушбу салатни турли кўкат ва антиқа шаклда кесилган сабзавотлар билан безатиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, тайёр салатни 2-3 соат давомида музлаткичнинг пастки қаватида сақлаб, сўнг истеъмол қилсангиз мазаси янада сингади ва таъми ёдингиздан чиқмайдиган ҳолатга келади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1