1

Оғиз орқали нафас олиш зарарлими?

САЛОМАТЛИК 11.10.2019, 17:18
Теглар: нафас, оғиз
Оғиз орқали нафас олиш зарарлими?

“Ўғлим 12 ёшда. Кечаси ухлаганда оғзи очилиб қолади. У кечаси оғиздан нафас олади. Бу зарарлими? ”

Шаҳло, Урганч тумани

Ёрқиной Тошпўлатова, терапевт:

—  Одам табиатан бурун орқали нафас олиши керак. Тўғри нафас олиш — бу бурун орқали диафрагма (кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи орасидаги мушаклар соҳаси)ни ишлатган ҳолда нафас олишдир. Бурун биз ютадиган ҳаводаги зарарли бактерияларни тозалаб берувчи энг яхши фильтрдир. Бола соғлом бўлса, бурни билан нафас олиши зарур. Агар у оғзи орқали нафас олса, уни зудлик билан педиатр ёки ЛОР-шифокорга кўрсатиб, маслаҳатлашиш керак. 

Оғиздан нафас олиш бурун йўлларида бирон тўсиқ пайдо бўлишига ҳам боғлиқ. Бу тўсиқ бурунда аденоидлар (лимфа безлари) яллиғланган ва шишганда юзага келади. 

ШУНИНГДЕК:

  • оғиздан нафас олганда ўпкага кам миқдорда кислород етиб боради;
  • Оғиз орқали нафас олиш танага бактериялар кўп киришига сабаб бўлади. 
  • Бурун олинган ҳавони қиздиради. Ҳаво қуруқ бўлса — намлантиради. Оғиздан нафас олишда бу жараён бузилади.
  • Доимий тарзда оғиздан нафас олиш юқори ва пастки жағ бирикуви бузилишига олиб келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1