1

Қирқдан ошганда суяк мўртлашишининг сабаби нима?

САЛОМАТЛИК 15.10.2019, 18:43
Теглар: остеопороз, суяк
Қирқдан ошганда суяк мўртлашишининг сабаби нима?

“Ёшим 46 да. Сирпаниб кетиб оёғимни қайириб олдим. Шифокорлар менда суяк мўртлашиши борлигини айтишди. Бу қандай касаллик? Уни даволаш мумкинми?”

Мурувват, Тошкент вилояти

Саволга травматолог Саидазизхон Сидаҳмабхонов жавоб беради:

–Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, айни пайтда дунёда ҳар уч аёлдан бири суяк мўртлигидан азият чекади. Ва уларда ёш улғайиб бориши билан мўртлашиш хавфи ортиб боради. Суяк мўртлашиши, суяк тўқимасининг сийраклашиши, бу – остеопороз касаллигидир.

Агар ўз вақтида муаммо аниқланса, ундан қутулиш ёки авж олишини жойида тўхтатиш мумкин.

Климакс ва остеопороз

Аёлларда суяк тўқимаси зичлиги эркаклардагидан паст бўлади ва уларнинг организми кальцийни кучли жинс вакилларига қараганда суст ўзлаштиради. Кальций эса суяк ва бўғимларнинг асосий қурилиш хомашёсидир.

40 ёшдан кейин аёллар яна бир муамммо – менопауза ва климаксга рўбарў келишади. Бу даврда организмда гормонал фонда ўзгаришлар рўй беради ва суяк мўртлашуви эҳтимоли янада ортади. 

Бу муҳим!

Остеопения – суяклар минерал зичлигининг пасайиши. Бунда суяк мўртлашуви остеопороздаги каби яққол намоён бўлмайди. бу ўз вақтида аниқланса, кексаликдаги суяк синувчанлигининг олдини олиш мумкин.

Остеопороз – суяк заифлашувининг кучайиш босқичи. Ўз моҳиятига кўра инсон скелетининг сурункали хасталиги. Бу касалликда арзимаган урилишда ҳам суяк синиши кузатилади.

Аломатлари

  • Аксарият аёлларда касаллик асосан билак, елка, тос ва сон соҳаларидаги нохушликлар билан ўзидан дарак беради.
  • Яна бир белгиси – ҳайз цикли мунтазамлиги бузилиши. Агар бу ҳолат 1 йил давомида сақланиб турса, бу остеопороз ривожланаётгани ҳақида огоҳлантиришдир.
  • Умуман аёллар 40 ёшдан ошса, шифокорга учрашиб суякларни текширтириб туриш мақсадга мувофиқ. 
  • Яна бир сабаб – “текис жойда қоқилиб” (масалан, машинадан тушаётиб, оёқ қайрилиб кетиши натижасида тўпиқни ёки сумкани қалтис кўтаришда билакни синдириб олиш ниҳоят сизни шифокор қабулига боришга мажбур қилади.

Суякларнинг заифлашиши айнан қачондан бошланишини белгилаб берадиган маълум ёш чегараси йўқ. Бу ҳар кимда ҳар хил бўлиши мумкин. Агар инсон ёшлигидан суяклари бақувват, чидамли бўлса, мунтазам спорт билан шуғулланса, соғлом турмуш тарзига амал қилса, остеопороз ёки остеопения деган муаммога умуман тўқнашмаслиги ҳам мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1