«Мусулмон учун бу ишлар шармандагарчилик». Муҳаммад Салоҳнинг модел билан тушган суратлари танқидларга сабаб бўлди (фото)

СПОРТ 20.10.2019, 15:02
«Мусулмон учун бу ишлар шармандагарчилик». Муҳаммад Салоҳнинг модел билан тушган суратлари танқидларга сабаб бўлди (фото)

Ливерпул ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ таниқли модел Алессандро Амброссио билан фотосессияда иштирок этди. Аммо, ушбу суратлар Мисрлик форварднинг мухлисларига ёқмади ва бир қанча танқидларга сабаб бўлди, дея хабар берилмоқда.

Суратларнинг бирида Амброссио Салоҳнинг орқасида туриб уни қучоқлагани акс этган. Шунингдек, ОАВда фотосессиядан тайёрланган видео ҳам тарқалган. Видеода юлдузлар ҳурсандлигини кўриш мумкин. Мисрдаги кўпчилик одамлар мусулмон жамиятида улғайган ва оилали эркак сифатида Салоҳнинг бу хатти-ҳаракатларини номаъқул, деб ҳисоблашган.

«Тасаввур қилинг-а,  турмуш қурган мусулмон аёл буни қилгандами»,  деб изоҳ қолдирди Твиттер фойдаланувчиси.  «Мусулмон учун бу ишлар шармандагарчилик», деб изоҳ қолдирди Инстаграм фойдаланувчиларидан бири.

Дунё бўйлаб ўн миллионлаб мухлисларга эга бўлган футболчи ҳали бу изоҳларга жавоб қайтарганича йўқ.

Мухлислар орасида уни оқловчилар ҳам бўлди. Уларнинг айтишича, Салоҳ фақатгина Мисрда эмас, балки бутун дунё миқёсидаги юлдуз инсон ҳисобланади ва унинг модел билан тушган суратлари танқидий қабул қилинмаслиги керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1