1

Равшан Эрматов 2014 йилнинг ТОП-10 ҳакамлари рўйхатига киритилди

СПОРТ 07.01.2015, 17:08
Равшан Эрматов 2014 йилнинг ТОП-10 ҳакамлари рўйхатига киритилди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2014 йилнинг энг яхши реферисини эълон қилди. Унга кўра, италиялик ФИФА рефериси Никола Риццоли ўтган йилнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

Риццоли 131 балл тўплашга муваффақ бўлди. Кучли учликдан англиялик Ховард Уэбб (78) ҳамда германиялик Феликс Брих (61) жой олишди.

Ҳамюртимиз Равшан Эрматов 37 балл билан кучли бешликка якун ясади. Эрматов ЖЧ-2014да 4 та учрашувда ҳакамлик қилиб, умумий 9 та учрашув билан жаҳон чемпионатлари рекордини янгилаган эди. 

Шунингдек, 2014 йилнинг энг яхши реферилари рўйхатидан Педру Проэнса (Португалия, 34 балл), Карлос Веласко Карбальо (Испания, 16 балл), Жунейт Чақир (Туркия, 13 балл), Марко Родригес Морено (Мексика, 13 балл) ҳамда Нестор Питана (Аргентина, 7 балл) ўрин олди.

Манба ва фото: olamsport.com

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1