1

Аршавин Ўзбекистон чемпионатида иштирок этадими?

СПОРТ 07.01.2015, 17:16
Аршавин Ўзбекистон чемпионатида иштирок этадими?

Россия терма жамоасининг собиқ сардори ва Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоаси ҳужумчиси Андрей Аршавин жорий йилнинг ёз ойларида Ўзбекистон чемпионатида ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.

FOOTBALLHD.ru нинг тахминларига кўра, Аршавин мўмай даромад ишлаш мақсадида жўнаб кетиши айтилмоқда (тахминлар 40 фоизни кўрсатмоқда).

Бу каби ҳолатларда кўплаб машҳур футболчилар шундай йўл тутаётгани айтилмоқда. Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўзбекистон Озарбайжон давлатлари чемпионатлари Андрей Аршавин каби қобилиятли футболчиларни сўзсиз қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, 1999 йилда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби учун 1999 йилги дунёнинг энг яхши футболчиси Ривалдо тўп сурган бўлса, айнан шу клубда бразилиялик мураббийлар Зико ва Луиз Фелили Сколарилар фаолият юритишган.

12news.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1