1

Футболчилар қўполликлари учун қандай жазоланишларини билиб олишди

СПОРТ 08.01.2015, 12:05
Футболчилар қўполликлари учун қандай жазоланишларини билиб олишди

ОК-2015 стартига икки кун қолганда Осиё Футбол Конфедерацияси расмийлари Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби билан учрашишди. Учрашув чоғида ОФК ҳакамлар назоратчиси Хани Баллан терма жамоа аъзоларини ўйин қоидаларига киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Махсус видеороликлар орқали қандай қоидабузарликлар ҳакамлар томонидан жазоланиши Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ва мураббийларига намойиш этиб берилди.
ОФК назоратчиси Хани Балланнинг сўзларига кўра Осиё Кубогида ҳакамлар юқори савияда ўйинларни бошқариб борадилар. Боиси, Осиё Кубоги баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар мусобақа олдидан кўплаб тест синовлари топширишган.
Хани Балланнинг қайд этишича, мусобақада айниқса ўта қўпол қоидабузарликлар ҳакамлар томонидан қаттиқ жазоланади. Шунингдек, ҳакамлар футболчиларнинг симуляция ишлатиш ҳолатларига ҳам эътиборда бўладилар. ОФК назоратчисининг сўзларига кўра симуляция ишлатиш - сариқ карточка ишлаб олиш учун энг тез ва қулай қоидабузарлик ҳисобланади
Учрашув якунига етач, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ОФК расмийлари билан мусобақа ташкилий масалалари борасида суҳбат қуришди.

манба: the-uff.com

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1