1

“Учқўрғон-ёғ”нинг давлат улуши 22,5 млрд сўмга сотилди

ИҚТИСОДИЁТ 23.10.2019, 13:01
“Учқўрғон-ёғ”нинг давлат улуши 22,5 млрд сўмга сотилди

 Бугун Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг “Учқўрғон-ёғ” АЖ устав фондидаги 51,7 фоиз давлат улуши "Тошкент"  Республика фонд биржаси орқали 22 576 182 261 сўмга сотилди.

Мазкур акциялар пакети 2019 йилнинг 2 октябрида 22 531 059 978сўмлик бошланғич нарх билан фонд биржа савдоларига қўйилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2019 йилдаги 4300-сонли Қарорига мувофиқ ёғ-мой ва бир қанча бошқа соҳа корхоналари устав капиталидаги давлат улушлари сотилиши белгиланган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Давлат активларини бошқариш Агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан бир-қанча акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1