АсосийJamiyat

2020-йилда 2514 та мактаб янгича тартибда аттестациясидан ўтказилади

'2020-йилда 2514 та мактаб янгича тартибда аттестациясидан ўтказилади'ning rasmi

2020-йилда Республикамиздаги 2514 та мактаб янгича тартибда аттестациясидан ўтказилади. Бу ҳақида 24-октябр куни “Умумий ўрта ва мактабдан ташқари тълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусидаги Республика семинарида маълум қилинди.

Маълумки, умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини оширишнинг асосий омилларидан бири сифатида ўқувчиларнинг сифатли билим олишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга.
Таълим муассасаларининг аттестацияси айни шу мақсадга йўналтирилган бўлиб, унда ўқувчиларнинг етарлича билим олишлари учун муассасада яратилган шароитларга баҳо берилади. Аттестация жараёнида ўқувчиларнинг билим даражаси, ўқитувчиларнинг салоҳияти, иш ҳужжатларининг юритилиши, ўқув ва лаборатория хоналарнинг жиҳозланиши ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилади. Бу борада ота-оналарнинг фикрлари ва ўқувчиларнинг талабларини инобатга олган ҳолда мактабни ривожлантириш бўйича “йўл харита”лари белгиланиб, амалга татбиқ этилади. Пировардида таълим муассасасидаги шароитлар яхшиланиб, таълим сифати ошишига эришилади.

Маълум қилинишича, умумий ўрта таълим мактабларини 2020-2024-йилларда аттестациядан ўтказиш графиги тасдиқланди ҳамда аттестациядан ўтказиш мезонлари ишлаб чиқилди.
Ушбу график ва мезонлар асосида 2020-йил давомида 2514 та умумий ўрта таълим мактаблари аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказилади.
Умумий ўрта таълим мактабларини аттестациядан ўтиш даврийлиги 9 йилдан 5 йилга, аттестация давомийлиги эса 10 кундан 3 кунгача қисқартирилди.

    Бошқа янгиликлар