Transparency International ташкилоти сўнгги ўттиз йил мобайнидаги шубҳали пул айланмаларини ҳисоблаб чиқди.
116 мамлакатдаги пул айланмаси шубҳали бўлган 400 та ҳолат ўрганилди. Ташкилот суруштирувлар натижасида умумий қиймати 300 миллиард фунт стерлинг бўлган маблағнинг ноқонуний айланмасини фош этди. The Guardian нинг таъкидлашича, пулга боғлиқ ноқонуний операцияларда шуғулланганлар орасида Гулнора Каримова ҳам бўлган. У 780 миллион фунтга яқин маблағни қонунга хилофравишда ўзлаштирган, деб ҳисобланмоқда.
"Гулнора Каримова қамоқдалигига қарамай, унинг қизи Брайтон коллежида ўқишни давом эттирмоқда. Чунки мазкур коллежда ўқишнинг бир семестри учун 14 400 фунт стерлинг тўланади", дея таъкидлаган The Guardian.
Маълумот учун: Ўзбекистонда бу маблағ 176 481 936 сўм ёки 18 678 АҚШ доллари миқдорида бўлади.






