АсосийJinoyat

Урганчда гиёҳвандлик воситаларини сотаётган шахслар ушланди

'Урганчда гиёҳвандлик воситаларини сотаётган шахслар ушланди'ning rasmi

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.М жами 45 дона конвалюта, жами 450 дона, таблетка вазни 22,5 грамм бўлган кўп миқдордаги “Трамадол” ёзувли гиёҳвандлик воситаларини 6 000 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланди.

Шунингдек, фуқаро Ж.М. яшаш уйида келгусида истеъмол қилиш мақсадида 1 дона конвалюта, 9 дона таблетка вазни 0,45 грамм бўлган кўп миқдордаги “Трамадол” ёзувли гиёхвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганлиги аниқланди.

Шу куннинг ўзида тадбир давом қилдирилиб, фуқаро Ж.М.нинг кўрсатмаси асосида Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро М.А.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида 3 дона конвалюта жами 24 дона, таблетка вазни 1,2 грамм бўлган, кўп миқдордаги “Трамадол” ёзувли гиёхвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда истеъмол қилиш мақсадида сақлаб қўйилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Ж.М. ва М.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар