Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов россиялик журналистларнинг Осиё кубоги ҳақидаги саволларига жавоб айтарган. У жумладан, терма жамоа мақсади финалга қадар етиб бориш эканини таъкидлаган.
"Жиддий вазифа бўлмаганда, бу ерга келмаган бўлардик. Бизнинг мақсадимиз – финалгача етиб бориш. Шунинг учун ҳам барча рақибларга максимал масъулият билан қараймиз. Ахир бундай мусобақаларда ҳар қандай хато қимматга тушиши мумкин", - дейди Денисов.
Виталий шунингдек, КХДР устидан қозонилган ғалаба ҳақида ҳам гапириб ўтган.
"Рақиб охиригача курашди. 93-дақиқада улар бурчак тўпи тепишди, биз иккинчи қаватда имкониятни бош бердик. Яхшиямки, бу вазиятда дарвозабонимиз Игнатий Нестеров тайёр турган эди. У жамоани сўнгги сонияларда дурангдан сақлаб қолди.
Нима бўлганда ҳам, биз ғалаба қозондик, энди Хитой билан ўйинда кейинги босқич масаласини ҳал қилишимиз лозим"
Манба: www.uff.uz