АсосийJamiyat

Оилавий тадбиркорликни молиялаштириш 3 та банкка топширилди

'Оилавий тадбиркорликни молиялаштириш 3 та банкка топширилди'ning rasmi

2020-йил 1-январдан бошлаб дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси бўйича устувор равишда АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ орқали амалга оширилади. Бу ҳақида Халқ банки матбуот хизмати хабар қилмоқда. 
Мазкур тартиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019-йил 24-октябр куни имзоланган "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида амалга оширилмоқда. 

Шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2019-йил 1-ноябрга қадар “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун АТ Халқ банки устав капиталини 250 миллиард сўмга ошириш учун маблағлар ажратади.

    Бошқа янгиликлар