АсосийJinoyat

Ноқонуний сақланаётган тамакилар аниқланди

'Ноқонуний сақланаётган тамакилар аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтимиздаги савдо мажмуаларида омбор сифатида фойдаланиб келинаётган дўконларнинг бири амалдаги тартибларга кўра кўздан кечирилди. Бу ҳақида давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Натижада, фуқаро И.Б.га тегишли бўлган дўконда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати  40 миллион сўмлик жами 3772 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний тарзда сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар