АсосийSport

“Аждар“ лақабли ҳамюртимиз ММА чемпиони бўлди

'“Аждар“ лақабли ҳамюртимиз ММА чемпиони бўлди'ning rasmi

Ҳамюртимиз Азамат Нуфтиллаев Украинанинг Винница шаҳрида универсал жанг бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Sports.uz сайти.

Ўзбек “аждари“ номи билан машҳур бўлган спортчимиз оғир вазн тоифасида финалда молдовалик Александр Льяхни мағлубиятга учратди ва жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.

Маълумот учун: Нуфтиллаев ярим финалда Озарбайжонлик рақибини мағлубиятга учратган эди.

Бошқа янгиликлар