АсосийJamiyat

Қаршидаги ОТМда 105 талаба курсдан қолдирилди. Бунга ўқитувчининг адовати сабабми?

'Қаршидаги ОТМда 105 талаба курсдан қолдирилди. Бунга ўқитувчининг адовати  сабабми?'ning rasmi

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг бир гуруҳ талабалари адолатсизликлар қурбони бўлишаётгани ва 105 нафар талаба ўқитувчининг шахсий адовати сабаб курсдан қолдирилгани айтилмоқда. Бу ҳақда мурожаатчи талабаларга таяниб "Daryo.uz" хабар берди.

Талабалардан бири – Маъмур Тилововнинг айтишича курсдан қолдирилишларигаг сабаб кўп дарс қолдиришгани экан. Маъмур Тилововнинг ўзи бир семестрда 90 соат дарс қолдирган бўлиб, 9 та фандан академик қарздорлиги мавжуд.

— 105 нафар талаба кўп дарс қолдиргани учун эмас, ўтилган фанларни ўзлаштиролмагани боис курсдан қолдирилди, — дейди институт ахборот хизмати раҳбари Зебинисо Назирова. — Аксарият талабалар семестр давомида ҳеч қайси фандан ўтолмаган.

Маълум қилинишича, курсдан қолдирилган 105 нафар талабанинг 42 нафари «Нефть-газ конлари геологияси, қидирув ва разведкаси» факультети талабаси ҳисобланади.

Маълум бўлишича, талаба бир семестр давомида 74 соатдан кўп дарс қолдирса, бу уни ўқишдан четлаштиришга сабаб бўлиши мумкин.

— Талабаларга қаттиққўл бўлишимиз табиий, — дейди Зафар Суннатов. — Қилмиши учун жазоламасак, унинг нотўғри хатти-ҳаракатига жим қараб турсак, бу хато бўлади. Талабаларимиз орасида ҳатто гуруҳ журналини ўғирлаб, йўқ қилиб юборганлари ҳам топилди. Шу боисдан койидик, уришдик. Тўғри йўлга солишга уриндик. Мана шу қаттиққўллимизни шахсий адоват сифатида баҳолашса хато қилишади.

Институт масъулларининг айтишича, курсдан қолдирилган 105 нафар талабага 3 марта имкон берилган. Аммо институт талабалари имтиҳонларни топшира олмаган. Улар умуман ўқимай қўйган.

— Институтни тамомлаган талабаларимиз ишга жойлашиш учун корхона ва ташкилотларга, заводларга суҳбатга борганда оддий саволга ҳам жавоб беролмайди. Ўша пайт уялиб кетамиз, — дейди Зафар Суннатов. – 2018 йили вилоятдаги нуфузли заводлардан бирига ишга кириш иштиёқида борган 200 нафар талабанинг атиги 2 нафари суҳбатдан ўтолган ва ишга жойлашган.

Собиқ талабалар билан ўқиган курсдошларининг фикрича, ушбу вазиятда институт раҳбарияти ҳақ.

Курсдан қолдирилган талабалар бугунги кунда айбини тан олиб, масъуллардан ёрдам сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар