1

Олий суд жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги” соҳиби!

СПОРТ 27.10.2019, 22:08
Теглар: Бош вазир кубоги
Олий суд жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги” соҳиби!

Аввал хабар берганимиздек, 18 – 27-октябр кунлари “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилди.
Унда қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 148 та вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларга хат юборилган эди. Якунда эркаклар ўртасидаги футбол мусобақаларида қатнашиш учун 64та жамоа талабнома тақдим этган бўлса, волейбол мусобақаларида иштирок этиш истагини билдирган жамоалар сони эса 11тани ташкил қилди.
Мазкур мусобақанинг футбол баҳслари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли футбол майдонларида ўтказилган бўлса, финал учрашувига мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадион мезбонлик қилди.
Аёллар ўртасидаги волейбол мусобақаларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жамоаси ғалаба қозонган бўлса, эркаклар ўртасида ўтказилган футбол баҳслари финалида "Ўзбектелеком” жамоасини 1-0 ҳисобида мағлуб этган Олий суд жамоаси "Бош вазир кубоги"га эга чиқди.


Илк маротаба ташкил этилган "Бош вазир кубоги" мусобақалари ғолибларини такдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди ва мусобақа иштирокчиларини самимий муборакбод этди.
Шуни таъкидлаш керак, мазкур мусобақаларга 1 500 (бир ярим минг) нафарга яқин ходимлар жалб этилди. 
Қизғин ва муросасиз, энг муҳими – дўстона руҳда ўтган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, турли номинасиялар бўйича ҳам энг муносиблар алоҳида эътироф этилди.
Қайд этиш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019-йил 4-сентябр куни ўтказилган 2020-йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш, оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар натижадорлиги ва бу борада амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисидаги видеоселектор мажлисида вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва ташкилотлар ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, шу жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Шарҳлар

“Бош вазир кубоги”: Финалчилар маълум бўлди

09.11.2021, 23:54

2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи...
“Бош вазир кубоги”да чорак финалчилар маълум

09.11.2021, 17:43

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош...
“Бош вазир кубоги”: бугун мусобақа билан 16 та жамоа хайрлашди

06.11.2021, 19:12

Мамлакатимиздаги вазирлик, идора ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган “Бош...
Анъанавий "Бош вазир кубоги" мусобақаси ўтказилади

03.11.2021, 18:27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5887-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1