АсосийJamiyat

Банкдан кредит олишларида федерация ёрдам берди

'Банкдан кредит олишларида федерация ёрдам берди'ning rasmi

Ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш ва ёшларимизни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларига  кенг йўл очиб бериш масаласи бугуннинг муҳим вазифасига айланди. 

Шундай имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида Уйчи туман  “Юксалиш” ҳамда “Ёрқўрғон” МФЙ да яшовчи фуқаролар Х.Эргашева, Г.Олимова, Б.Жалиловлар  тижорат банки томонидан берилаётган 8 фоизли имтиёзли кредит олиш учун 2019 йил август ойида хужжат топширишган. Лекин шу кунгача банк ходимлари томонидан турли хил баҳоналар рўкач қилиниб, кредит ажратилмаган. 

Бундан сарсон бўлган фуқаролар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига  ёзма мурожжат этиб, улардан амалий ёрдам сўрашди. Бу ҳақда жамият бўлим бошлиғи Шерали Саттаров "Даракчи"га маълум қилди.  

 Ушбу мурожаат  Федерация мутахассислари томонидан ўрганилиб чиқилган. Ўрганиш натижасида фуқаролар Х.Эргашева, Г.Олимова, Б.Жалиловларга  тижорат банкидан  20 миллион сўмлик кредитлар ўз вақтида ажратиб берилишига эришилган.

    Бошқа янгиликлар