1

Олий таълим тизими "Коррупциясиз соҳа"га айланади

ЖАМИЯТ 29.10.2019, 12:20
Теглар: ​Коррупция, Олий ва ўрта махсус таълим
Олий таълим тизими "Коррупциясиз соҳа"га айланади

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросига бағишланган видеоселектор шаклидаги семинар ташкил этилди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони асосида коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар мутлақо янги босқичга кўтарилди.

Семинарда даставвал Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбай Шарипов сўзга чиқиб, олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳамда “Йўл харитаси” 7 та бўлимни, яъни умумий ташкилий-амалий чора-тадбирлар, қабул жараёни, таълим бериш ва талабалар билимини баҳолаш, ўқишни кўчириш, ўқишга тиклаш ва нострификация, ОТМлар фаолиятини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни ўз ичига олиши, шунингдек, 42 та банд ижросига вазирлик масъул этиб белгилангани тўғрисида сўз юритди. 

Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Матмуродов Батир Джолдасович Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига Вазирлик раҳбарлари томонидан бериладиган ахборотни пухта тайёрлаш зарурлиги тўғрисида таъкидлади.

Шунингдек:

Бош прокуратура Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи Исмаилов Боходир Исламович “Коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати”;

марказ катта прокурори Худайберди Турсунбеков “Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти”;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Тошматов Салоҳиддин Зайниддинович “Таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш” мавзуларида қилинаётган ишлар бўйича маъруза қилдилар.

Семинар якунида бу муҳим масалада белгиланган вазифаларни ҳамма масъул ва манфаатдор томонлар, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда сидқидилдан бажаришга ва қўйилган мақсадга эришиш учун тизимнинг барча салоҳиятини сафарбар этишга келишиб олинди.

Шарҳлар

Қашқадарёда 10 та тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди

27.08.2022, 08:37

Тиббий ускуналарни қиммат нархларда сотиб олиб, буджет маблағларини талон-торож қилган тиббиёт муассасаларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги...
Ўзбекистонда давлат хизматчилари ҳар қандай турдаги мукофот ва совға олиши тақиқланиши кутилмоқда

10.12.2021, 09:48

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Бу ҳақда Коррупсияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурханов хабар берди. Унда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, уларнинг...
Пора олиш учун "узоқ муддатлик қамоқ" жазоси белгиланмоқда

05.12.2021, 18:50

Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” қилмишлар учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси...
Ўзбекистон коррупция соҳасида "рақамлаштириш" бўйича ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилади

19.11.2021, 09:42

2021 йил 17 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти рахбарияти билан учрашди ва англашув Меморандумини имзолади. Ушбу меморандум орқали энди ЕХҲТнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1