1

Саида Мирзиёева кўнгиллиларни Санъат Норметов билан югуришга чорламоқда (видео)

ЖАМИЯТ 29.10.2019, 19:45
Саида Мирзиёева кўнгиллиларни Санъат Норметов билан югуришга чорламоқда (видео)

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ўринбосари Саида Мирзиёева кўнгиллиларни Санъат Норметов билан югуришга чорлади:

3 ноябрь куни Самарқандда «Samarkand Half Marathon» @samarkandhalfmarathon биринчи халқаро хайрия ярим марафони бўлиб ўтади. Лойиҳа инклюзивлик муаммосига эътибор қаратиш, имконияти чекланган одамларни фаол маданий ва ижтимоий ҳаётга жалб этишга қаратилган.

Улардан бири - спортчи Санъат Норметов (видеолавҳада). Ярим марафонда у 21 километр масофага югуришда иштирок этади. Бефарқ бўлмаган минглаб одамлар қаторида сиз ҳам у билан югуришингиз мумкин”, — дейилган Мирзиёеванинг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1