Ўзбекистонда ҳақиқий эркаклар ўйини ривожлантириладиган бўлди

СПОРТ 29.10.2019, 22:25
Ўзбекистонда ҳақиқий эркаклар ўйини ривожлантириладиган бўлди

Президент томонидан "Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, ҳар бир ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўлимлари очилади.

✅ Шунингдек, регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг қуйидаги тўрт босқичли тизими жорий этилади:

👉 биринчи босқичда – спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

👉 иккинчи босқичда – спорт клублари, секциялари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

👉 учинчи босқичда – туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

👉 тўртинчи босқичда – ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок) ташкил этилади.

Бундан ташқари, қарор билан 2019-2022 йилларда республикада регбини янада комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ўзбекистон регби федерацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, профессионал регби клублари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган регби спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомларини олиб кирганлик учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод этилади.

2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1