АсосийJamiyat

Японияда истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз билан дўстона учрашув ўтказилди

'Японияда истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз билан дўстона учрашув ўтказилди'ning rasmi

27 октябрь куни Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси биносида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг Японияда истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз билан дўстона учрашуви бўлиб ўтди. Унда Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси аъзолари, Япониянинг “JTB”, “World Air-Sea Service”, “Peter Shinzo & Maya Iwata Family” каби компаниялари вакиллари иштирок этишди.   

Учрашув давомида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қизиқиш билдираётган ватандошларимиз билан ҳамкорлик қилиш масалалари, сайёҳларни мамлакатимизга жалб этиш йўллари ва соҳадаги муаммолар ҳақида фикрлар алмашилди ҳамда қатор таклифлар илгари сурилди. Хусусан, туристлар кўп ташриф буюрадиган жойларни сифатли ҳожатхона билан таъминлаш, ресторан ва кафеларда япон ва инглиз тиллларида менюларни кўпайтириш, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда Япониянинг PR-компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ва ҳ.к.  

 Шунингдек, 2020 йилда Токио шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари даврида Ўзбекистонинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга ватандошларни жалб этиш ва “Ўзбекистон куни” тадбирларини ташкил этиш масалаларига оид келишувга эришилди. 

    Бошқа янгиликлар