1

«Ўзбекинвест» Хоразмда аҳолини алдаяпти

ЖАМИЯТ 30.10.2019, 10:46
Теглар: Урганч, Ўзбекинвест
«Ўзбекинвест» Хоразмда аҳолини алдаяпти

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компаниясининг Урганч филиали айрим ходимлари  суғурталашнинг янгича усули кашф этишаётгандек.

Маълум қилинишича, яқинда филиал ходимлари Ҳазорасп туманидаги қишлоқларда уйма-уй юриб, ўзларини гўёки туман солиқ идораси ходими сифатида таништирган ва мулк солиғидан қарзи борлигини айтиб, пул ундиришган. Бироқ пул тўланганлик ҳақида берилиш лозим бўлган квитанция ўрнига «Ўзбекинвест»нинг «Менинг уйим – менинг мулким» – жисмоний шахснинг уй-жойини суғурталаш полисини бериб кетишган.

Ана шундай ҳолат бўйича Бўстон қишлоғидаги «Қовунчи» маҳалласида яшовчи ўнлаб нафар фуқароларнинг мол-мулки суғурталанганлиги айтилмоқда.

– Фарзандларим ишда, набираларга қараб ўтирганимда икки нафар йигит билан бир қиз келиб, онахон, бизлар туман солиқ идорасиданмиз. Мулк солиғидан сал кам юз минг сўм қарзингиз бор экан, агар тўламасангиз, мажбурий ижро бюросига ўтказиб юборамиз, кейин устама билан ундириб олишади, дейишди. Шошиб қолдим ва пенсиямдан 80 000 сўм тўладим. Кейин улар қўлимга шу қоғозни тутқазиб кетишди, – дейди нафақахўр Шарифа Сеймаматова.

– Мен ҳар йили мулк ва ер солиғини йил бошидаёқ тўлаб қўяман. Уйга келсам, онам бир ҳужжат тутқазди, у солиқ идорасининг эмас, «Ўзбекинвест» суғурта компаниясиники экан, –  дейди онахоннинг ўғли П.Қадамов.

 

Шарҳлар

Тошкентдан Урганчга амалга ошириладиган рейс вақти ўзгарди

12.10.2022, 11:26

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати 2022 йил 12 октябрь куни режалаштирилган HY-057/058 Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишидаги қатнови вақтида ўзгариш бўлгани ҳақида хабар қилди.Унга...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
«Urganchavtoshoxbekat» МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди

09.04.2021, 11:20

Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси “Урганчавтошохбекат” МЧЖ таркибидаги 100 фоиз давлат улушини сотувга қўйди. Биноларнинг эгаллаган умумий майдони 682,42 квадрат метрни ташкил этади....
«ТЕРМИЗ – УРГАНЧ – ТЕРМИЗ» йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилди

25.03.2021, 17:52

Бугун Термиз халқаро аэропорти ва Урганч халқаро аеропорти ўртасида илк бор «Термиз –Урганч -Термиз» авиақатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Термиз халқаро аеропорти" МЧЖ матбуот хизмати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1