АсосийJamiyat

1 ноябрдан темир йўл чипталарига чегирмалар эълон қилинди

'1 ноябрдан темир йўл чипталарига чегирмалар эълон қилинди'ning rasmi

Бу ҳақида "Ўзбекистон темир йўллари" АКнинг расмий сайти хабар бермоқда. Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб "Ўзтемирйўлйўловчи" AЖ томонидан 20% дан 30% гача (чипталарни сотиб олиш муддатларига қараб) ички йўналишидаги поездлари учун тариф нархига чегирмалар ўрнатилади.

Хусусан, 060/059, 062/061-сонли "Тошкент – Aндижон – Тошкент" йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:

- поезд жўнаб кетишидан 2 – 5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20%;

- поезд жўнаб кетишидан 6 – 45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30%.

007/008-сонли "Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент" йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:

- поезд жўнаб кетишидан 2 – 5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20%;

- поезд жўнаб кетишидан 6 – 45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30%.

    Бошқа янгиликлар