АсосийJinoyat

5 килограммдан зиёд соф кумушларни олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилди

'5 килограммдан зиёд соф кумушларни олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилди'ning rasmi

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди.

Ҳусусан, қўшни Қирғизистон Республикасига чиқиб кетаётган фуқаро 1985 йилда туғилганС.М ва унга тегишли бўлган “кийим жавони” божхона назоратидан ўтказилганида шкафнинг ичига божхона назоратидан яширилган қимматбахо металлар туркумига кирувчи 5 кг данзиёд қиймати 38 045 000 сўмлик соф кумуш парчаларини қонунга хилоф равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар