1

Ўзбекистон – Хитой учрашувини БААлик ҳакамлар бригадаси бошқаради

СПОРТ 13.01.2015, 12:38
Ўзбекистон – Хитой учрашувини БААлик ҳакамлар бригадаси бошқаради

14 январда Брисбенда футбол бўйича Осиё кубоги-2015 нинг 2-тури доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Хитой миллий терма жамоалари учрашувини Бирлашган Араб Амирликларидан Муҳаммад Ҳасан бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ўтказади, дея хабар қилади kun.uz.

Ўзбекистон футбол уюшмаси матбуот хизматининг хабар беришича, учрашув бош ҳакамига ён чизиқларда Муҳаммад Юсуф Абдулла ва Ҳасан Ал-Махрийлар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1