2019 йил 31 октябрь куни парламент қуйи палатасида ўтказилган навбатдаги мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботни Бош вазир ўринбосарлари А.Абдуҳакимов ва Э.Ғаниев тақдим этди.
Ҳисоботга кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ўсди. Хусусан, саноат тармоқлари 7,0 фоиз, жами хизматлар – 12,7 фоиз, чакана савдо айланмаси – 7,0 фоиз ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2,4 фоизга ортиши иқтисодий ўсишнинг асосий омили сифатида кўрсатилган. Мамлакатда яратилган қулай инвестиция муҳити натижасида жалб этилаётган жами инвестициялар ҳажми 46,0 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми эса 19,3 фоизга ўсган.
24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...24.06.2022, 20:22
Шахобиддин Шарафиддинович Мусаев Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари — Туризм, маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди....22.06.2022, 15:14
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...